• slider css
1 2 3 4 5
image slider jquery by WOWSlider.com v8.2

Компьютер ва интернет билан боғлиқ 8 та сир

 

Кўпинча компьютерда каттагина матн териб бўлиб, экранга қараганимизда, клавиатурадаги CapsLock тугмаси босилиб қолган ҳолда, унинг бош ҳарфлар билан ёзилиб турганини кўрамиз. Бундай ҳолларда матнингизни ўчириб, барчасини қайтадан ёзишга шошилманг

 Бунинг ва шунга ўхшаш муаммоларнинг ечими бор,деб ёзади«Хитрости жизни» нашри.  

 1. Тасодифан CapsLock босилган ҳолда Word ҳужжатда каттагина матн ёзиб қўйган бўлсангиз, уни белгилаб, Shift+F3 ни босин

     2. Агар сиз браузердаги варақа (вкладка)ни тасодифан ёпиб юборган бўлсангиз, Ctrl+Shift+T ни босинг.

     3. Word дастурини тезкорлик билан ишга тушириш учун Win+R ни босинг ва пайдо бўлган ойначага winword сўзини киритинг.

     4. Маълум бир шаҳардаги маҳаллий вақтни Google’да «what time is it+шаҳар» ёки «time+шаҳар» сўровини бериш орқали билиш                              мумкин. 

    5. Веб-саҳифани PDF форматида сақлаб олиш мумкин. Бунинг учун браузерда Ctrl+P ни босинг ва мавжуд принтерлар рўйхатидан «PDF сифатида сақлаш» вариантини танланг.

  6. Google қидирув тизимида сизга керак бўлган китобни кенгайтирилган қидирув ёрдамида ва зарур формат (PDF, DOC, RTF,DjVu)ни кўрсатган ҳолда топишингиз мумкин.

 7. Facebookдаги саҳифангизни электрон почта сифатида ишлатиш мумкин. Бунинг учун созламаларга кириб, почта билдиришномаларини олиш опциясини белгилаш ва ўз манзилингизни Facebook’га «улаб» қўйиш лозим.

8. Агар фикрларингизни Twitter’да 140 та белгига сиғдира олмаётган бўлсангиз, Twishort, Twitlonger, Talltweets ва бошқа сервислардан фойдаланинг.

Sof.uz



Добавить комментарий