• slider css
1 2 3 4 5
image slider jquery by WOWSlider.com v8.2

Orasta qizlar bellashdi

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 21 апрель куни Яккасарой туманидаги 144-сонли умумтаълим мактабида "Ораста қизлар-2017” кўрик-танловининг якуний республика босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад умумтаълим мактаблари ўқувчи қизлари ўртасида шарқона тарбия, миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фаол ўқувчи қизларни рағбатлантиришдан иборатдир.

"Ораста қизлар-2017” кўрик-танлови тўрт босқичда ташкил этилиб, унда умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчи-қизлари қатнашди. Танловнинг якуний республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган 14 нафар ўқувчи-қизлар иштирок этди. Қатнашчилар 3 та шарт бўйича беллашиб, ўзларининг бор билим ва иқтидорларини намоён қилдилар.

Якуний натижаларга кўра Қорақалпоғичтон Республикаси Кегайли туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Базарбаева Гулжамол1-ўрин, Самарқанд шаҳридаги 13-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Яздонқулова Гулнигор 2-ўрин, Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Самадова Малика 3-ўринни қўлга киритди.

Танлов ғолиб ва совриндорларига вазирликнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати


 


Добавить комментарий