• slider css
1 2 3 4 5
image slider jquery by WOWSlider.com v8.2

Ислом Каримов асарлари билимдони аниқланди

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган "Ислом Каримов асарлари билимдони” кўрик-танловининг мамлакат босқичи якунланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилган танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичлари ғолиблари баҳслашди.
Иштирокчиларнинг Биринчи Президентимиз асарларига доир ижодий иши, мамлакатимиз Конституцияси, юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеалар бўйича билими ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Навоий шаҳридаги 11-умумтаълим мактаби ўқувчиси Азиза Ботирова биринчи ўринни эгаллади.
– Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг асарларида миллий ғоя ва мафкурамизнинг асосий тамойиллари, мамлакатимиз равнақи ва ёшлар келажаги борасида концептуал фикрлар жамланган, – дейди Азизанинг ўқитувчиси Абдували Холиқов. – Асарларнинг умумтаълим мактаблариданоқ ўрганилаётганлиги ўқувчиларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва уларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Ғолиб ва совриндорлар Халқ таълими вазирлигининг совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

 

www.uza.uz



Добавить комментарий