Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда тизимдаги таълим муассасаларининг ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида "Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари” кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.
Биринчи йўналиш – "Умумтаълим, ихтисослаштирилган ва махсус таълим муассасалари ўқитувчилари томонидан яратилган энг яхши электрон ахборот-таълим ресурси” номинацияси бўйича:
1-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси 11-сонли республика давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Сапарниязов Абай;
2-ўринни Наманган вилояти Косонсой тумани 13-сонли умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Фозилов Рахимжон;
3-ўринни Хоразм вилояти Хонқа тумани 7-сонли умумтаълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Илясов Талгат эгалладилар.
Иккинчи йўналиш – "Умумтаълим, ихтисослаштирилган ва махсус таълим муассасалари ўқувчилари томонидан яратилган энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари” номинацияси бўйича:
1-ўринни Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 10-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Толибоев Диёрбек;
2-ўринни Тошкент шаҳри, Сирғали тумани 300-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Рустамхонов Шохруххон;
3-ўринни Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри 40-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Абдухалилов Дилёр эгаллади.